Бизда 24/7: 📡 Оммабоп янгиликлар 🔥 Расмий хабарлар 📑 Таҳлилий мақолалар 📩 Таҳририят: +998(99)842-33-20 📌 Реклама: +998(99)868-33-20
38.3% підписників @qalampir.uz - жінки, а 61.7% - чоловіки. Середня швидкість залучення на пости становить приблизно 0.11%. Середня кількість лайків на пост - 3,889, а середня кількість коментарів - 166.
@qalampir.uz любить ділитися проОсвіта, Новини.
3,804,214
Підписники
0.11%
Впливовий показник
4,055
Захопленість на публікацію
3,889
Середня кількість лайків на публікацію
166
Середня кількість коментарів на публікацію
17,503
Світовий рейтинг
178
Рейтинг країн
-
Рейтинг категорій
Тенденції росту підписників та публікацій
Тенденції росту впливу
Стать аудиторії
Найбільша група віку
Взгадки - облікові записи
Взгадки - хештеги
Впливовий показник
Лайки та коментарі
Помітні впливові особи
Афінітет бренду аудиторії
Подібні облікові записи
4,908,157 followers
2,372,932 followers
Останні публікації
Россиялик таниқли актриса Ирина Горбачёва “Бремен мусиқачилари” фильмининг премьерасида унинг сочларини тўғирлаш учун чиққан стилистини итариб юборди. Бу ҳақда “5 ТВ” нашри хабар берди. Гап шундаки, актриса суратга тушиш учун қизил гиламга, журналистлар қаршисига чиққан. Бироздан сўнг, унинг стилисти бир қути соч лаки билан югуриб чиққан ва актрисанинг сочига суюқлик сепа бошлаган. Бу юлдузга ёқмаган ва уни итариб юборган. Стилист Горбачёванинг сочини тузатишга бир неча марта уринган, аммо актриса буни истамаганидан сўнг, майдондан чиқиб кетган. Актриса эса уни гиламдан “олиб ташлашларини” сўраган. Маълумот учун, Ирина Горбачёва 1988 йил 10 апрелда Украинанинг Донецк вилояти, Мариупол шаҳрида туғилган. У экранларда биринчи марта Роман Пригуновнинг “Индиго” фантастик драмаси билан кўриниш бера бошлаган. 2010 йилда Вера Сторожеванинг “Товон” фильмидаги роли учун у 1-Трансбайкал кинофестивалида “Энг яхши актриса” мукофотига сазовор бўлган.
3,730
204
Қорақалпоғистонда бир оиланинг 5 нафар аъзоси кечаси уйқуда ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди. Унга кўра, жорий йилнинг 15 декабрь куни соат 11:45 лар чамасида Чимбой тумани, “Кеңес” ОФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро М.Бердаховнинг қўшнилари унинг ўзи ва 6 нафар оила аъзосининг ҳушсиз ётганлигини пайқаб қолган. Шу пайтнинг ўзидаёқ тез тиббий ёрдам шифокорлари чақирилиб, текширилганида ушбу хонадонда яшаган 1957 йилда туғилган М.Бердахов, 1961 йилда туғилган З.Мамутова, 1986 йилда туғилган С.Бердахова, 2008 йил туғилган А.Артикбаева ва 2011 йилда туғилган М.Артикбаевлар вафот этгани маълум бўлган. Шунингдек, 1995 йилда туғилган Т.Оскинбаев, 2000 йилда туғилган А.Бекмуратовалар оғир аҳволдалиги аниқланиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. "Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу ҳолатда ис газидан заҳарланиш аломатлари мавжуд бўлиб, хонадоннинг иситувчи қозонхонаси уй ичида ёниб тургани аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича Чимбой тумани прокуратураси томонидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
1,473
64
Тошкентда икки фарзандига алимент тўламай юргани учун қидирувда бўлган эркак ўз уйининг томидан топилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюросининг ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпулатов хабар берди. Унга кўра, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг буйруғига асосан МИБнинг Яшнобод туман бўлимига қарздор Н.К. дан ундирувчи А.И. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган. Икки фарзанднинг отаси ўз мажбуриятини бажармасдан, алимент тўловидан бўйин товлаб келгани сабабли МИБнинг Яшнобод туман бўлими ходими қарздорнинг манзилига боради. Айни пайтда ҳам у яшаш манзилида эмаслиги сабабли Н.К. га нисбатан қидирув эълон қилинади. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор ўзи яшаб келаётган хонадон томидан топилади. Унга нисбатан жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш юзасидан тўпланган ҳужжатлар эса жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судига юборилган.
5,216
725
Олдинроқ, ижтимоий тармоқларда 7-синф ўқувчисининг унаштирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолатга Болалар омбудсмани муносабат билдирди. Аниқланишича, ҳолат Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида бўлиб, масъуллар томонидан жойига бориб ўрганиш ўтказилганда, қизнинг ота-онаси видеодаги ҳолат аслида фарзандининг туғилган куни муносабати билан ташкиллаштирилган маросим эканини билдирган. Шунга қарамай, қизнинг ота-онаси турмушга чиқишга мажбурлаш учун жиноий жавобгарлик мавжуд эканлиги тўғрисида огоҳлантирилган. Шунингдек, ота-она ўз тушунтиришида видеодаги ҳолат тўй ёки унаштирув маросими эмаслиги ва қизини эрта турмушга бериш нияти йўқлиги, унинг таълим олиб, шифокор бўлишини орзу қилишларини айтиб ўтган. Шу билан бирга, республиканинг бу ҳудудида қизларни унаштирув маросимини эрта ўтказиш урф-одатлари қисман бўлса-да сақланиб келинаётганини инобатга олиб, мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ўз назоратини давом эттиришини билдирди. “Жумладан, бу оилада боланинг жисмонан ва маънан соғлом муҳитда парвариш қилиниши, унинг таълим олиш ҳуқуқи ҳамда келгусида ўз ҳаёти билан боғлиқ қарорларни қабул қилиш ҳуқуқи таъминланиши кузатиб борилади. Болалар омбудсмани қизларни эрта турмушга бериш ҳолатларига мутлақо муросасиз бўлиб, шундай фикрда бўлган ота-оналарни никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш учун қонунан жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида огоҳлантиради”, дейилади ушбу муносабатда.
7,026
645
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 19 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Конгресс марказида Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан биргаликда Коррупцияга қарши курашиш бўйича бериладиган халқаро мукофотни эгаларига тантанали топширди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, Тошкентда бўлиб ўтаётган Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофот билан тақдирлаш маросимида Шавкат Мирзиёев мукофотни қўлга киритганларни дилдан қутлаб, уларга адолатни таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларига катта муваффақиятлар тилаган. Ўзбекистон Президенти Қатар Амири билан биргаликда Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофотини унинг эгаларига тантанали топширган. Бунда “Коррупцияга қарши курашдаги ютуқлар” номинациясида “Transparency International” халқаро ташкилотининг собиқ раиси Хосе Карлос Угас Санчес Морено (Перу) совриндор бўлган. “Таълим ва академик тадқиқотлар” номинациясида Сингапур Миллий университети собиқ профессори Джон Куа (Сингапур) ва Загреб университети профессори Сунчана Роксандич (Хорватия) ғолиб бўлди. “Коррупцияга қарши курашишда ёшлар ижоди ва фаоллиги” учун мукофотлар “Youth4IntegrityBuilding” нодавлат ташкилотига (Кения) – директор Дамарис Асвега ҳамда “All4Integrity” нодавлат ташкилотига – асосчиси Андре Корреа ДʼАльмейдега топширилди. “Инновациялар ва журналистик суриштирувлар” номинациясида суриштирувчи мухбир Клэр Рюкасл-Браун (Буюк Британия) ва Буюк Британия Халқаро тараққиёт вазирлиги коррупцияга қарши курашиш бўлимининг собиқ раҳбари Фил Мейсон совриндор бўлди. “Спортни коррупциядан ҳимоя қилиш” номинациясида мукофотларга журналист ва BBC бошловчиси Вайхига Мваура (Кения) ва “Central European News” ахборот агентлиги муҳаррири Шантану Гуха Рэй (Ҳиндистон) муносиб топилган.
1,353
28
Сўнгги олти йил ичида Қуёшда энг кучли Х2,8 интенсивликдаги чақнаш қайд этилди. Бу ҳақда АҚШ Океан ва атмосфера миллий бошқармаси хабар берди. Билдирилишича, 14 декабрь куни маҳаллий вақт билан тахминан 22:00 да Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди. Ерга энг яқин юлдузда бундай шиддатли чақнашлар охирги марта 2017 йилда қайд этилган. Шунингдек, ушбу кучли чақнашдан аввал яна 2 та – соат 10:44 да ўртача М5,8 интенсивликдаги ва 16:48 да М2,3 даражали чақнаш кузатилган. Россия Фанлар академиясининг Космик тадқиқотлар институти Қуёш астрономияси лабораторияси эса ушбу ҳодисанинг Ерга таъсирини ўрганди. “Қуёшдаги портлашнинг фаол босқичи тахминан 25 дақиқа давом этди. Натижада Ернинг 1 квадрат километрга 100 Вт миқдорда рентген нурлари ёпирилди”, дейилади академия муносабатида. Маълумот учун, Қуёшдаги бундай фаол ҳодисалар, хусусан чақнаш натижасида Ерга тушадиган қуёш плазмасининг чиқиндилари кўпинча магнит бўронларини келтириб чиқаради. Бу алоқа ва космик кемаларнинг ишлашида носозликларга, об-ҳаводаги ўзгаришларга ва юрак-қон томир касалликларидан азият чекадиган одамларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ декабрь ойида бир қанча магнит бўронлари бўлиши ҳақида хабар берилганди.
4,582
108
Тошкент шаҳар ИИББ жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 20:00 да “Humo Arena” мажмуасида бўлиб ўтадиган Hammali & Navai’нинг концертига бормоқчи бўлган пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига огоҳлантириш билан чиқди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди. “Мазкур концерт дастурини юқори кайфиятда ўтказиш, тиқилинчликларга йўл қўймаслик мақсадида концерт дастури бошланишидан камида бир соат олдин келишингизни тавсия қиламиз”, дейилади хабарда. Шунингдек, ИИББ электрон чипталар сохталаштирилиши мумкинлиги сабабли, концерт дастурига электрон чипталар билан киритилмаслигини билдирган. “Электрон чипталарни “Humo Arena” мажмуасида ташкил этилган кассада қоғозли чипталарга алмаштириб олишингизни сўраймиз”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 ноябрь куни “Humo Arena”да Jah Khalib’нинг концерт дастури олдидан катта тартибсизлик юзага келганди. Кейинроқ баъзи одамлар чиптаси бўлса ҳам концертга кира олмагани, кўпчиликнинг онлайн харид қилган чиптаси сохта бўлиб чиққани айтилди. Концерт дастурига кириш учун фуқароларга сохта билет сотилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Кейинчалик Тошкент шаҳар бўйича Миллий гвардия бошқарма бошлиғи Отамурод Аҳмедов соғлиғи туфайли эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани маълум қилинди. Айримлар унинг ишдан кетишини Jah Khalib’нинг концерт дастури олдидан юзага келган тартибсизлик билан боғлади. Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон махсус хизматлари мазкур концертдаги тартибсизликлардан сўнг жиноят олами вакилларини йўқ қилишга киришгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ ички ишлар органлари жиноятчиларнинг қўлга олиниши “Humo Arena”даги ҳолат билан боғлиқ эмаслигини билдирди.
5,480
123
Бугун, 19 декабрь куни “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида халқаро ҳамжамиятнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини ифодаловчи монументнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди. Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний иштирок этди. Тадбирда БМТ Бош котибининг ёрдамчиси Александр Зуев ва хорижий мамлакатларнинг расмий шахслари ҳам қатнашди. “Кафти очиқ қўл кўринишида металлдан ишланган ушбу ўн икки метрлик композиция ҳалоллик, пок амал ва ниятларни, коррупцияга нисбатан мутлақ тоқатсизликни, дунёнинг барча мамлакатларини унга қарши курашишда бирлашишга чақириқни англатади”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний амалий ташриф билан Тошкентга келганди. Давлат раҳбарлари Қатар Амири ташаббуси билан таъсис этилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича мукофот билан тақдирлаш маросимида иштирок этмоқда.
2,241
198
* Авторське право: створювачі контенту є типовими власниками авторських прав. Ця інформація, включаючи зображення, тексти, відео, публікації та профілі, публікуються в публічних доменах та відповідних соціальних мережах для загального перегляду.
Поширені запитання: Статистика та інсайти про Instagram для @qalampir.uz
Як я можу отримати статистику та аналітику Instagram для @qalampir.uz?
StarNgage пропонує комплексні аналітичні звіти, що надають ключові метрики та інфографіку для повного розуміння @qalampir.uz. Ви можете досліджувати різні аспекти, включаючи статистику підписників Instagram, такі як тенденції зростання подписников, темпи залучення та їх зростання. Крім того, ви можете отримати інформацію про середню кількість лайків та коментарів на пост, вдумливі дані про демографію вашої аудиторії, дані про співвідношення бренду, згадки відповідних хештегів, схожі облікові записи та найновіші пости.
Яка поточна кількість підписників у @qalampir.uz на Instagram?
На даний момент @qalampir.uz має велику кількість підписників - 3,804,214 на Instagram.
Які дані та аналітика включені в повний звіт для @qalampir.uz на Instagram?
Наш повний аналітичний звіт Instagram надає всебічний огляд @qalampir.uz на Instagram. В цьому звіті містяться докладні дані про зростання підписників з часом, метрику залучення та частоту постів, як на тиждень, так і на місяць. Щоб отримати цей глибокий звіт, будь ласка, зареєструйтесь та створіть новий обліковий запис StarNgage або увійдіть в свій наявний обліковий запис.
Чи можу я відстежувати зміни темпу залучення @qalampir.uz на Instagram?
Так, інструменти аналітики StarNgage дозволяють відстежувати зміни темпу залучення @qalampir.uz з часом на Instagram. Ці дані допомагають оцінити ефективність стратегій залучення @qalampir.uz.
Як можна використовувати розуміння демографії аудиторії @qalampir.uz на Instagram?
Отримання інформації про демографію аудиторії @qalampir.uz на Instagram є надзвичайно цінним. Воно дозволяє вам налаштувати контент та маркетингові стратегії для кращого взаємодії з підписниками @qalampir.uz, оскільки ви будете мати інформацію про їх вік, стать, місцезнаходження та інтереси.
Як я можу використовувати дані про співвідношення бренду, щоб покращити мою маркетингову стратегію на Instagram з @qalampir.uz?
Дані про співвідношення бренду - це потужний інструмент, щоб зрозуміти, в які бренди або продукти цікавиться ваша аудиторія. Ця інформація може направити ваші співпраці та партнерства з відповідними брендами на Instagram, покращуючи вашу взаємодію з цільовою аудиторією.