Электромобиль олдим!
10 кундан бери шу электромобильни миниб юрибман. Baic EX360. Бир зарядда 310 км юради. Батафсил кўрсатгичлари бу ерда бор: @nextmotors.uz
Келинг яхшиси кўпчиликни қизиқтирган иқтисодий томонлари ҳақида ёзаман:
Зарядлаш учун оддий розеткадан ҳам фойдаланса бўлади. Аммо 7 қаватда яшаганим учун, уйда зарядга қўйиш сал ноқулай. Шунинг учун сал қимматроқ бўлган зарядлаш станцияларидан фойдаланяпман. Шу пайтгача зарядлаш 120 000 сўмга яқин сарфладим.
Ҳозиргача 400 км юрдим. Ҳозирда 300 км га етадиган заряди бор. Демак 700 км учун 120 000 сўм. 1 км = 170 сўм.
Фақат уйда зарядлаганимда 81 кВт/cоат учун 23895 сўм сарфлардим (1 кВт/соат учун 295 сўм). Агар фақат офисда зарядласам 36 450 сўм сарфлар эдим. Яъни 1 км учун харажат 35 ёки 52 сўм чиқарди.
Агар 700 км бензинда юрганимда 100 км га 10 литр ўртача ҳисобласак, 70 литр бензин кетаркан.
Яъни:
АИ-80 да 420 000 сўм
АИ-92 да 560 000 сўм
АИ-95 да 630 000 сўм
Машина фақат уйда зарядланса бензинли машинага нисбатан 17 мартадан 25 мартагача арзон тушаркан. Келинг доим қиммат бўлган заряд станцияларида зарядланса ҳам 3,5 мартадан 5,5 мартагача арзон тушяпти.
Деярли барча электромобильлар оддий уйдаги розеткадан 7-8 соатда заряди тўлади. Заряд станцияларида 10 баробаргача тезроқ.
Қолаверса машинага мой қуйиш ва ҳоказолар керак эмас. Бузиладиган нарсани ўзи йўқ.
Экология таъсири ҳақида гапириб ўтирмайман, чунки бу жуда баҳсли мавзу. Мен учун асосийси, бу машиналар бензинли машиналарга ўхшаб шаҳардаги ҳавога таъсир қилмайди. Электр ишлаб чиқувчи станцияларнинг ҳаммаси эса шаҳардан ташқарида.
Агар сизга электромобиль бўйича маълумотлар қизиқарли бўлса, шу ерда ёзиб бораман ўз таасуротларимни 🙂
Саволларни изоҳларда қолдиринг.
Турция.
Я уже третий раз посещаю эту страну, но раньше проводил там не так много времени, чтобы делиться впечатлениями. В этот раз провел там почти месяц. Совместил отдых с изучением Турции. Хоть этого времени все равно не достаточно, чтобы понять страну, всё же поделюсь своими наблюдениями.
Продолжение в комментариях: