Ozodlikradiosi's Instagram Audience Analytics and Demographics

@ozodlikradiosi

Czech Republic

Хабар, фото ва видеоларингиз учун: Telegram +420 724 971 539 ёки @ozodnews; +420 602 612 713 ёки @sizdan
uzb▓▓▓▓▓@rferl.org
+42▓▓▓▓▓13
Czech Republic
18–24

Business Category

Publishers

Get Our Influencer Rate Card Today!

A brand new way for you to compare the rates of influencers across the world.

Learn More

PROFILE OVERVIEW OF OZODLIKRADIOSI

33.8% of ozodlikradiosi's followers are female and 66.2% are male. Average engagement rate on the posts is around 0.03%. The average number of likes per post is 480 and the average number of comments is 54.

Ozodlikradiosi loves posting about News.

Check ozodlikradiosi's audience demography. This analytics report shows ozodlikradiosi's audience demographic percentage for key statistic like number of followers, average engagement rate, topic of interests, top-5 countries, core gender and so forth.

Followers
1,778,788
Avg Likes
480
Avg Comments
54
Posts
40,138

GENDER OF ENGAGERS FOR OZODLIKRADIOSI

Female
33.8 %
Male
66.2 %

AUDIENCE INTERESTS OF OZODLIKRADIOSI

  • Beauty & Fashion 49.74 %
  • Business & Careers 47.07 %
  • Art & Design 42.18 %
  • Entertainment 39.16 %
  • Cars & Motorbikes 38.88 %
  • Luxury Goods 38.88 %
  • Fitness & Yoga 37.33 %
  • Music 33.16 %
  • Travel & Tourism 32.25 %
  • Movies and TV 31.96 %
  • Sports 31.53 %

RECENT POSTS

39 3

Мирзиёев Будапештда Эрдўғон билан учрашди Будапешт шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, учрашув давомида Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнида фаол мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари икки мамлакат етакчи компанияларининг устувор тармоқларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги режаларини олқишладилар. Икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси, шу жумладан қўшма Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг жорий йилда ўтказилиши мўлжалланган саммитларига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди. Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари сезиларли даражада ўсмоқда. Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим кучга кирди. Қўшма корхоналар сони 2,5 мингдан ошди.

387 12

Украинага босқин: 543-кун | Швеция Украинага ҳарбий ва молиявий ёрдамни давом эттиради Зеленский Швеция билан Грипен қирувчи самолётлари борасида музокаралар олиб бормоқда. Украин учувчилари, инженерлари ва техниклари F-16 қирувчиларида тайёргарликни бошлади. Черниговга ҳужумда яраланганлар Россия ҳужумининг даҳшатлари ҳақида гапирди. Украин волонтёрлари экскаваторни далаларни минадан тозалаш машинасига айлантиришди.

151 0

100 йиллик созлар музейга ҳадя қилинди Водийдаги энг кекса театр - Ўшдаги “Бобур” номли театрда янги музей ташкил этилди. Театр директори ушбу музей учун экспонантлар тўпламоқда. Ташаббусни қўллаган аҳолидан тарихи 100 йилдан ортиқ бўлган мусиқа асбоблари музей учун ҳадя сифатида келишни бошлади. “Бобур” номидаги ўзбек академик театри Ўш шаҳрида жойлашган бўлиб, унинг тарихи 105 йилга бориб тақалади. Театр яқинда Ўзбекистоннинг моддий ёрдами билан қайта таъмирланиб, фойдаланишга тўлиқ топширилди.

316 3

Украинага босқин: 542-кун | Россия Украинага янги дрон зарбалари берди, Черниговга ракета ҳужуми оқибатлари. Ўзбекистон Украинага гуманитар ёрдам жўнатди. Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари ярим миллионга яқинлашмоқда. АҚШ Дания ва Нидерландиядан Украинага Ф-16 қирувчи учоқларини учувчилар тайёрлаш тугаши биланоқ жўнатишни маъқуллади. Керч кўприги қандай портлатилганди: СБУ тафсилотлари.

801 176

Украиналик болалар Ўзбекистонда дам олишади Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Микола Дорошенко 18 август куни ўзининг Facebook’даги саҳифасида украиналик бир гуруҳ болаларнинг Ўзбекистонга саёҳат қилаётгани, уларнинг мамлакатдаги дам олиш масканларида ҳордиқ чиқараётгани ҳақида ёзди. «Ўзга давлатга саёҳат, у ернинг маданияти, анъаналари ва одатлари билан танишиш ҳар бир инсоннинг болалик орзуси бўлган. Кеча украиналик бир гуруҳ болаларнинг шундай орзуси ушалди», деб ёзди элчи Дорошенко. Маълум бўлишича, Харьков, Херсон, Запорожье, Суми, Хмельницкий, Львов ва Киевдан Ўзбекистонга дам олиш ва саломатликни тиклаш учун келган 45 нафар украин болалари 12 кун давомида «Анор» болалар оромгоҳида дам олишади.

319 16

Россия қамоқхоналаридаги тожик маҳкумлар: Бизни Украина урушига мажбурлаб юборишмоқда Калуга вилоятининг Медин шаҳридаги 4-сонли ахлоқ тузатиш колониясида сақланаётган тожикистонлик маҳбуслар Россия Мудофаа вазирлиги билан Украинага қарши урушга жўнатиш бўйича шартнома имзолашга мажбур бўлганликларини маълум қилишди. Тожикистоннинг Москвадаги элчихонаси дипломатик миссияга ушбу колониядаги маҳбуслардан бирининг маҳкумлар Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашга мажбурлангани ҳақидаги хати келиб тушганидан сўнг текширишни бошлаганини маълум қилди. Қувғинлардан қўрқиб исмини ошкор этмаган маҳбуслардан бирининг Озодлик радиоси тожик хизматига айтишича, бу сафар колонияга «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси қўмондонлари эмас, Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари келган. Унинг сўзларига кўра, «учрашув» 11 август куни бўлиб ўтган. Бир йил олдин Вагнер хусусий ҳарбий компанияси Россия колонияларидаги маҳбусларни, шу жумладан Тожикистон фуқароларини Украинага қарши урушга юбориш учун ихтиёрий-мажбурий ёллашни бошлаган эди. Ҳозирга қадар бу урушда 20 га яқин тожикистонлик – Россия қамоқхоналаридаги собиқ асирлар ҳалок бўлгани маълум. Медин шаҳридаги 4-сонли ахлоқ тузатиш колонияси маҳбусларининг айтишича, 2022 йил 28 августда жуда кўп маҳкумлар, жумладан 100 дан ортиқ тожикистонликлар Вагнер ҲХК томонидан ёлланиб, урушга жўнатилган. Бахмут яқинидаги жангларда кўплаб аскарлар ҳалок бўлган. Бу йил, маҳкумлардан бирининг сўзларига кўра, маҳкумлар урушга бориш учун Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашга мажбур қилинмоқда. Тожикистонлик маҳбуслар яқин ҳафталарда Украина билан урушга жўнатилишини истисно этмаяпти ва Тожикистон расмийларидан ҳимоя сўрамоқда. 17 август куни Тожикистон элчихонаси дипломатик миссияга ушбу Калуга колониясидаги маҳбуслардан бирининг маҳкумларни Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузишга мажбурлаш тўғрисида хат келганини маълум қилди.

365 108

Байден Мирзиёевга мактуб йўллади. Унда Саида ҳам тилга олинган 18 август куни Forbes нашри АҚШ президенти Жо Байденнинг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактуби матнини эълон қилди. 11 август куни санаси билан чоп этилган дипломатик нома икки давлат стратегик ҳамкорлигини мустаҳкамлашдаги ҳиссаси учун президент Мирзиёевга миннатдорлик сўзлари билан бошланади. Мактубда Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Саиданинг номи унинг оилавий зўравонликка қарши курашдаги саъй-ҳаракатлари контекстида тилга олинган. Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати Байденнинг мактуби ҳақида хабар бергани йўқ. Мактуб матни чоп этилиши Саида Мирзиёева Ўзбекистон президентининг биринчи ёрдамчиси лавозимига тайинланаётган ва шу тариқа президент администрациясида отасидан кейинги иккинчи одамга айланаётган паллага тўғри келмоқда. Байден дипломатик таомилга мувофиқ икки давлат ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорлик юқори босқичга кўтарилганини қайд этган. “Сўнгги йил мобайнида биз ҳамкорлигимизни юқори босқичга кўтардик, жумладан, савдо ва сармоя ришталари мустаҳкамланди, мудофаа соҳасидаги алоқалар ва минтақавий муаммоларни ҳал этиш борасида қўшма чора-тадбирларимиз равнақ топди. Қўшма Штатлар сизнинг сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар йўлидаги саъй-ҳаракатларингизни қўллаб-қувватлайди”, дейилади хатда. 16 августга қадар Ўзбекистон президенти администрациясида шуъба мудири вазифасида ишлаб келган Саида Мирзиёева жорий йил март ойида АҚШга сафар қилган ва Байденнинг ёрдамчиси Женнифер Кляйн билан учрашган эди. Ўзбек томони суҳбатнинг асосий мавзуларидан бири Ўзбекистонда хотин-қизларни гендер зўравонлигидан ҳимоя қилиш масаласи бўлганини маълум қилган. Байден Мирзиёевга мактубида Саида Оқ уйда қабул қилинганини ёдга олар экан, гендер ва оилавий зўравонлик учун жиноий жазо жорий этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни олқишлаган. “Шу йил бошида қизингиз Саидани Оқ уйда кутиб олиш шарафига муяссар бўлдик. Унинг ҳимояси ва сизнинг гендер ҳамда оилавий зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш йўлидаги қатъиятингиз таҳсинга сазовор”, дейилади дипломатик номада.

241 22

Мирзиёев Трансафғон темир йўлининг иқтисодиёт учун аҳамиятига тўхталди Шавкат Мирзиёев 18 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давомида Афғонистон орқали ўтадиган темир йўлнинг аҳамиятига тўхталиб ўтди ва уни "Ўзбекистон учун энг маъқул йўл" деб атади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда. Давлат раҳбари ўз нутқида тадбиркорларни энг кўп қийнайдиган муаммо йўл харажатлари эканини билдирди. «Авваламбор, [ҳозирда мавжуд йўллар] қиммат, узоқ ва хавфсиз эмас, десак, тўғри бўлади… Агар 30 йил олдин, 30 йил орасида Қирғизистон-Ўзбекистон-Хитой темир йўли қурилганида эди, ҳозир сизларнинг шароитингиз, таннархлар мутлақо бошқача бўларди», — деди президент. «Афғонистон орқали ўтадиган темир йўлимиз — Жанубий Осиёга чиқадиган энг маъқул, энг арзон, энг хавфсиз йўл. Тасаввур қилинг, Худо хоҳласа шу кунлар барибир келади, иккита темирйўл қурилса, иқтисодиётимиз қандай барқарор бўлади. Биз бировга қарам бўлмаймиз. Агар мана шу иккита катта темир йўл бўлса, биз ҳам тариф орқали манфаат кўрадиган давлатга айланамиз», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев. Президент, шунингдек, ҳозирги вазият енгил эмаслигини қўшимча қилди. «Агар ростини айтсам, оғир шароитда яшаяпмиз. Ой ойга эмас, кун кунга тўғри келмаяпти. Кечаги валютага бўлган босим бугун оғирроқ бўляпти. Шунинг учун биз, албатта, тадбиркорлар синфи, ишбилармонларга экспорт қилиш, логистика бўйича шароитлар яратишимиз керак», — деди давлат раҳбари. Мазкур темир йўлни қуриш лойиҳаси 2018 йилда эълон қилинган, қурилиш эса 2021 йилнинг сентябрида бошланиши режалаштирилганди. Бироқ 2021 йилнинг 15 август куни Толибон Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб олгани ортидан лойиҳани амалга ошириш муддати кечиктирилган. 2022 йилнинг 18 июлидан Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистон «Термиз-Пешовар» трансафғон темир йўли қурилиши юзасидан амалий ишларни бошлагани хабар қилинган эди. «Термиз-Мозори Шариф-Кобул-Пешовар» йўналиши бўйича қуриладиган мазкур темир йўл лойиҳасининг таҳминий қиймати ўшанда 5 миллиард доллар экани билдирилганди. Бироқ 2022 йилнинг декабрида Покистон Темир йўллар вазирлиги котиби Зафар Ранжа лойиҳанинг янги муҳтамал қиймати 8,2 миллиард долларга баҳоланаётгани тўғрисида баёнот берди.

1,475 111

Қирғизистон Иссиқкўлдаги тўрт пансионатни Ўзбекистонга беради Қирғизистон Иссиқкўл бўйида жойлашган тўрт пансионатни 49 йилга Ўзбекистон бошқарувига беради. Бу ҳақда Озодликка Қирғизистон Давлат мулкини бошқариш агентлиги директори Қанатбек Турғунбеков маълум қилди. Гап “Дилором”, “Олтин қумлар”, “Роҳат” ва “Бўстон” пансионатлари ҳақида бормоқда. Турғунбековга кўра, Ўзбекистон ҳар бир пансионатга 15-20 млн доллардан инвестиция киритмоқчи. 2016 йилда Темир Сариев бошлиқ қирғиз ҳукумати Иссиқкўл бўйидаги Ўзбекистонга тегишли тўрт пансионатни национализация қилишга қарор қилган, улар: “Роҳат-НБУ” (кейинроқ номи “Олтинжой” деб ўзгартирилган), “Олтин қумлар” (кейинроқ “Бостери”), “Дилором” (кейинроқ “Энасой”) ва “Бўстон” (номи сақланган). Бу иш ортидан Ўзбекистон Қирғизистонни собиқ СССР тарқалганидан сўнг бошқа республикалар ҳудудида қолган объектлардан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани (1992 йилда тузилган) бузганликда айблаб, халқаро арбитраж судига берган. 2022 йилда Қирғизистон адлия вазири Аёз Баётов тўрт пансионат масаласи арбитражда ҳануз кўрилаётганини, унга параллел равишда музокаралар ҳам бўлаётганини айтган эди.

2,069 205

Озодлик манбалари: Саида Мирзиёева президент администрациясининг амалдаги раҳбарига айланмоқда Озодликнинг ҳукуматдаги манбаларига кўра, Саида Мирзиёева Ўзбекистон президентининг биринчи ёрдамчиси лавозимига тайинланиши кутилмоқда. Манбаларнинг таъкидлашича, бу Ўзбекистон президентининг янгиланган администрациясида энг юқори лавозим ҳисобланади. Шу тариқа 38 яшар Саида Мирзиёева отаси Шавкат Мирзиёев администрациясининг амалдаги раҳбарига айланмоқда.

228 4

Россиянинг "газ иттифоқи"га доир баёнотларидан норози Туркманистон Москвадан изоҳ сўрамоқда Ашхобод Москванинг Россия газини экспорт қилишда Марказий Осиё – Хитой газ қувуридан фойдаланишга доир муҳтамал режаларидан безовта бўлмоқда. 12 август куни Туркманистон ТИВ сайтида туркман мулозимининг анчагина кескин баёноти эълон қилинди. Яқин-яқингача Европанинг энг йирик табиий газ таъминотчиси бўлган Россия Украинага қарши адолатсиз уруши туфайли халқаро санкцияларга йўлиқиши ортидан экспорт йўналишларини диверсификация қилишга уринмоқда. “Туркмангаз” давлат концерни раисининг ўринбосари Мирад Арчаев Россия ТИВ иқтисодий ҳамкорлик департаменти директори Дмитрий Бричевскийнинг Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокидаги “уч томонлама газ иттифоқи”га доир баёнотларига изоҳ берилишини талаб қилди. Россия ОАВлари 11 август куни Бричевский Россия “газ соҳасида уч томонлама ҳамкорлик”ни кенгайтириш имкониятларини истисно этмаслиги, шунингдек мазкур ҳамкорликка “бошқа давлатлар ҳам қизиқиш билан қараётгани”дан баҳс этгани ҳақида хабарлар тарқатди. Бричевский билан интервью матни Россия ТИВ сайтига жойланган. Арчаев Россия мулозимининг мулоҳазаларига жавобан бу ерда қандай “кенгайтириш имкониятлари”ни назарда тутилмоқда ва “уч томонлама ҳамкорлик” ортида нима турибди, дея саволлар қўйди. Туркман мулозими ушбу масала Туркманистон манфаатларига дахл қилишини алоҳида урғулаган. Афтидан, Ашхобод туркман газининг асосий истеъмолчиси бўлмиш Хитой энергетика бозорида Россия унга рақобатчи бўлиши эҳтимолидан безовталанмоқда. Аввалроқ рус ОАВлари Россия ўз газини туркман газ қувури орқали экспорт қилиш имкониятини назарда тутган ҳолда Ўзбекистон ва Қозоғистонга газ етказиб бериш хусусида ушбу мамлакатлар билан келишувга эришиши мумкинлиги тўғрисида ёзган эди. Туркман гази Хитойга Марказий Осиё – Хитой қувурининг “А”, “В” ва “С” номли уч тармоғи орқали етказиб берилади. Узунлиги 1833 километрга тенг бўлган бу тармоқларнинг барчаси Туркманистон – Ўзбекистон – Қозоғистон – Хитой йўналиши бўйлаб бир-бирига параллел жойлашган. Газ-транспорт тизимининг умумий ўтказиш қуввати йилига 55 миллиард кубометрни ташкил этади.

509 30

Термиз шаҳри Толибон қўшниларга мослашмоқда Ўзбекистоннинг Термиз шаҳридаги янги таъмирланган, кенг ҳовли ва шийпонли бу уй атрофи мевали дарахтлар ва гуллар билан ўралган. Ёз жазирамасида кўк чой устида суҳбатлашаётган турли ёшдаги маҳаллий аёллар “Америка Овози”га Афғонистон чегараси яқинида ҳаёт ҳеч қачон осон бўлмагани, бироқ ҳозир қўшниларидан кўпроқ хавотирда эканликларини айтишади. 2021 йилда Толибон ҳокимиятни эгаллаганидан сўнг чегарадан борди-келди қисқарган, аммо ҳар куни ўнлаб афғонлар Ўзбекистонга кириб келмоқда ва чегара ўтиш жойида юк ташиш сезиларли даражада фаоллашган. “Биз ҳар сафар ташқарига чиққанимизда Афғонистонни кўрамиз. Ҳув анави томонда, – дейди 72 ёшли Гулжамила Ҳайитова чегара тўсиғигача узанган пахта майдонини кўрсатиб. “Ҳаётим шу ерда кечди, ҳалигача бу ерда деҳқончилик билан шуғулланамиз, чегарачиларимизга ишонамиз. Ҳукуматимизга ишонамиз, хавфсизлигимизни ўйлайди. Бироқ, Ҳайратон томонда (Афғонистон билан чегарадош шаҳарча) кўринган ҳар қандай тутун, эшитилган ҳар қандай отишма ёки портлаш одамни хавотирга солади”, дея қўшимча қилади у. Ўзбекистоннинг 3 миллионга яқин аҳолиси бўлган бу жанубий вилояти Тожикистон ва Туркманистон билан ҳам чегарадош. Афғонистон билан чегарадош Термиз шаҳрида 200 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади, ишлайди ва ўқийди. Амударё устидан ўтган “Дўстлик” кўприги Термизни Афғонистоннинг Балх вилояти шимолидаги Ҳайратон шаҳарчаси билан боғлайди. Тошкентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашевнинг таъкидлашича, «Толибон» ўзининг барча мураккабликлари ва муаммолари билан “қўшнилар ва халқаро ҳамжамият ўзаро манфаатлар асосида қабул қилиши ва шуғулланиши керак бўлган реалликдир”. Яқинда АҚШ ва Европа вакиллари иштирок этган минтақавий музокараларда Иргашев ва бошқа ўзбек дипломатлари “Афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш, шунингдек, Кобулдаги раҳбарият билан мулоқот қилиш зарурлигини” таъкидлади.

* Copyright: Content creators are the default copyright owners. These Images are published on public domains and respective social media for public viewing.

PEOPLE ALSO VIEWED

8.9K
-
1.03 %
Czech Republic Outdoor Activity
16.3K
-
5.56 %
Czech Republic Fashion and Accessories
11.4K
-
0.36 %
Czech Republic Fashion and Accessories, News, News&Politics
5.9K
-
0.77 %
Czech Republic Fashion
33.9K
-
0.76 %
Czech Republic Arts and Crafts, Product Showcase
8.1K
63 / post
0.64 %
Czech Republic Fashion and Accessories, Romance and Wedding
159.4K
-
0.97 %
Czech Republic Product Education, Product Showcase, Marketing and Advertising
53.1K
-
0.19 %
Czech Republic Business and Finance
3.9K
71 / post
1.99 %
Czech Republic Beauty and Self Care, Education, Hair & Beauty, Celebrities
25.6K
-
2.14 %
Czech Republic Fashion and Accessories, Jewelry, Design
1.7K
-
3.57 %
Czech Republic Food, Food and Drink
5.5K
-
7.25 %
Czech Republic Fashion and Accessories
24.1K
-
1.43 %
Czech Republic Nature, Travel, Home and Garden
24.6K
-
0.48 %
Czech Republic Food, Marketing and Advertising, Actors
5K
-
1.40 %
Czech Republic Beauty and Self Care