Azizaxontashxodjaeva's Instagram Audience Analytics and Demographics
@azizaxontashxodjaeva
Uzbekistan
Business Category
Get Our Influencer Rate Card Today!
A brand new way for you to compare the rates of influencers across the world.
Learn MorePROFILE OVERVIEW OF AZIZAXONTASHXODJAEVA
Average engagement rate on the posts is around 1.56%. The average number of likes per post is 4840 and the average number of comments is 120.
Azizaxontashxodjaeva loves posting about Education.
Check azizaxontashxodjaeva's audience demography. This analytics report shows azizaxontashxodjaeva's audience demographic percentage for key statistic like number of followers, average engagement rate, topic of interests, top-5 countries, core gender and so forth.
Followers
Posts
GENDER OF ENGAGERS FOR AZIZAXONTASHXODJAEVA
RECENT POSTS
Бизнинг доимий ҳамроҳимиз Ота–онанинг фарзанд камолотидаги ўрни беқиёсдир. Мен ҳам отажоним ва онажонимнинг машаққатли ва давомий меҳнатлари мевасиман. Шу вақтгача эришган барча ютуқларимда ота–онамнинг ҳиссалари жуда катта. Уларнинг меҳр ва илм булоқлари ҳеч қачон тугамайди. Доимий ўз устимда ишлаш, янги илмларни ўрганиш, ибратли қиссалардан хулосалар олишни ҳам улардан ўрганганман. Китоб ўқиб билим олиш, хулоса чиқариш эса ўз устида ишлашнинг энг тўғри йўлидир. Мутолаа завқини туйсангиз, китобга ошно бўлсангиз уни ҳеч ҳам қўйиб юборолмайсиз. У ҳаётингизни нур каби ёритади ва ҳеч қачон сизга ҳиёнат қилмайди. Қачонки сиз китобни севар экансиз, фарзандингиз учун гўзал намуна кўрсатасиз. У ҳам, албатта, китобга меҳр қўяди, уни дўст тутади. Ҳожиойижоним билан суҳбатлашиб шунақа мазза қиламан, вақт қандай ўтганини сезмай қоламан. Сизга ҳам суҳбатларимиз манзур бўлдими? Қайси мавзу сиз учун янгилик бўлди?
Бир муҳаббат қиссаси Кўҳна тарих кўплаб муҳаббат қиссаларига гувоҳ. Шунингдек, ҳар биримиз учун ибратли ва азиз бўлган қиссалар бор. Биз уларни ҳар гал эшитганимизда қалбимиз алланечук энтикиб кетади... Ҳожиойижоним адабиёт ўқитувчиси бўлганликлари учун адабий муҳитда бир-бирига елкадош бўлган инсонларни ҳурмат қиладилар ва уларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳавас билан бизларга айтиб берадилар. Шундай жуфтликлардан бири адабиёт оламидаги ҳавас қилгулик, намуна олгулик атоқли адиб Ойбекнинг оиласи. Ҳақиқий ишқ алангаси Ойбекнинг ижодида ҳам акс этган. Гарчи Зарифа Саидносирова ёзувчи бўлмасаларда, турмуш ўртоқларига бағишлаб «Ойбегим менинг» номидаги муҳаббат қиссасини ёзади. Қанчалар буюк муҳаббат намунаси... Ва яна Ҳожиойижоним инсоният учун намуна бўлган Пайғамбаримиз Расули Акрам с.а.вни Аллоҳим буюк меҳр ва муҳаббат билан, адолат билан неъматлантирганини, у зотнинг оиласига, аёлига бўлган меҳр ва эҳтиромлари – биз учун энг аъло, энг ибратли қисса бўла олишини доимо таъкидлайдилар. Бунга биргина мунчоқ воқеасини мисол қилиб келтириш мумкин... Ҳожиойижоним шунақанги қизиқ нарсалар айтиб берадиларки, вақт қандай ўтганини билмай қолибмиз. Қолганини кейинги видеога қолдирдик. Агар сиз ҳам жуфтингиз учун китоб ёзганингизда, ўз муҳаббат қиссангизга қандай ном берган бўлардингиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг...
Уммат оналарининг муҳаббатлари Икки олам сарвари, кўзларимиз нури Пайғамбаримиз с.а.в. нинг аҳли аёлларига бўлган муносабатлари, эътиборлари, қадрлашлари, муҳаббатлари биз умматларига икки дунё саодатига эришишимиз, оилавий бахтни юксалтиришимиз учун гўзал сабоқдир. Бугунги суҳбатимиз ҳам кечаги ибратли қиссаларнинг маънавий давомидир. Ҳожиойижоним барчамиз севувчи ва ўрнак олувчи Хадича р.а. ва Оиша р.а. оналаримизнинг биз учун намуна хислатлари ҳақида қизиқ маълумотларни айтиб бердилар. Хадича онамизнинг муҳаббатлари ва эътиборлари қанчалик эдики, расулимиз Мустафо с.а.в. уларнинг вафотларидан кейин кунлаб уйларидан чиқолмадилар.... Оиша онамиз қанчалик севимли эдиларки, уммат учун улар орқали енгиллик берилса... Сиз ҳам мана шу қиссалардан хабардормидингиз? Суҳбатларимиз сизга манзур бўлаётган бўлса, уни давомли қилишимизни хоҳлайсизми?
Аллоҳ таоло биз бандаларига кўплаб гўзал неъматлари қаторида ота-она деб аталмиш буюк зотларни, уларнинг дуосини олиш орқали Аллоҳ розилигига етишишдек неъматни ато этган. Ота-онасининг нақадар катта бойлик ва шу ўринда омонат эканлигини билиб, дуоларини олишга бел боғлаган кўплаб кузатувчиларимнинг ❤️ реакциялари менинг айни мавзуда кўплаб видеолавҳалар тайёрлашга ундайди. Шунинг учун менинг меҳнатларимни юксак эътироф этаётган азиз кузатувчиларим учун бугун яна бир лавҳани ҳавола этмоқчиман. Биласиз, фарзандларим узоқ ўлкаларда таълим олишяпти. Баъзида фарзандларимга бўлган соғинчим шунчалар ошиб кетадики, уларни ҳозироқ кўргим, суҳбатлашгим, бағримга босгим келади. Шунга ўхшаш дамларда мен доим онам даргоҳига шошаман. Улар билан суҳбатлашиб қалбим ором олади. Онажоним сўзлаб берган гўзал ривоятлар эшитиб, сабрим учун, ҳаётим учун шукр қиламан. Азизлар, мана шундай гўзал суҳбатлар жамланмасини Сизга ҳам илиндим. Бугунги суҳбатимиз буюк зотлар, уларнинг оналари ҳақидаги ибратли воқеалар ҳақида. 💐 Агар суҳбат давоми Сизга қизиқ бўлса, ҳозироқ онангизга икки оғиз ширин сўз айтиб, онангизни ҳурсанд қилинг ва изоҳда натижасини ёзиб қолдиринг❤️
Фарзанднинг икки қаноти — ота-онаси! Ота-она — доим бир-бирини тўлдирувчи тушунчалар! Яқинда дадажонимлар ҳақида сиз азизларимга гапириб берган эдим. Уларнинг ўз қизларини қандай тарбиялагани ҳақида тошиқиб гапирганим эсимда... Бугун эса онамлар ҳақида тўхталмоқчиман ва улар билан бўлган қизғин суҳбатимизни сизларга улашишни нийят қилдим... Ёшлигимда онамлар уйда нимадир иш қилса, бирга қўшилишиб ишлардик. Ҳар бир ишни меҳр ила қилишни ўргандим, покизалик ҳислатлари ҳам менга айнан онамлардан ўтган! Ёшлигимда менга шеърлар ёд олдирган, қаёққа борсалар ўзлари билан бирга олиб юрган, менга бор меҳр-у муҳаббатини бериб ўз кўйлагидан кўйлаклар тикиб берган ҳожионамдан чексиз миннатдорман, Оллоҳ рози бўлсин! Мени шундай мунис она билан сийлаган яратганга доимо шукр қиламан! 4 нафар қизни оқ ювиб оқ тараган, бахтли яшашимиз учун бор имкониятларини ишга солиб бизга далда берган, ҳақиқий “Жаннат райҳонлари” ни тарбиялаш учун ўзида куч топа олган ота-онамнинг борлиги менга чексиз бахтлар инъом этади! Яна бир нарсани айтмоқчиман, “Жаннат райҳонлари” ни тарбиялаб, уларни вояга етказиш учун ҳам инсонга ғайрат, шижоат, матонат ва энг асосийси юксак билим ҳамда қунт керак бўлади! Видеолавҳанинг давоми сизга қизиқ бўлаётган бўлса изоҳларда фаол бўлинг🔥 2-қисмни ҳам жойлайми?
Сеҳрли таёқчангиз борми? Инсон ҳаёти давомида амал қиладиган, суянадиган ва ишонадиган саодат калити бўлади. 🍀 Ҳозир сизга айтадиган саодат калитим эса ҳар қандай қулфни очмай қолмайди. Худди сеҳрли таёқча каби ҳаётингизга нур олиб келади, муаммоларингизга ечим бўлади ва сизни гўзал даражаларга кўтаради. Менда уларнинг сони учта: — Биринчиси Аллоҳни зикрини тилдан қўймаслик; — Иккинчиси Аллоҳ берган ва бераётган неъматларига шукр қилиш; — Учинчисини эса видеода кўришингиз мумкин. 😇 Сизда ҳам мана шундай сеҳрли таёқчангиз борми? Бор бўлса уни кимдан ўргангансиз?
Фаросатингиз борми? Жамиятда обрў-эътибор орттириш, ҳурматга сазовор бўлиш, шахсий ҳаёт ва муносабатларда илиқликни сақлаш, ёқимсиз тортишувлар ва катта жанжалларнинг олдини олишда фаросатнинг ўрни жуда катта. Фаросат ақлни ҳам, жаҳлни ҳам ўз вақтида ишлатиш, керакли сўзни ўз ўрнида айтиш, ўзингизни турли вазиятларда муносиб тутишга ёрдам беради. ▪️ Фаросат туғма қобилиятми ёки ривожланиш учун ҳаракат маҳсули? ▪️ Унинг инсон феъл-атворига боғлиқлиги борми? ▪️ Фаросатни қандай қилиб ривожлантириш мумкин? Ушбу саволларнинг жавобини видеони томоша қилиш орқали билиб оласиз. Фаросати кучли инсонларнинг бошқалардан устун жиҳатлари нималарда деб ўйлайсиз? Фикрингизни изоҳлар орқали кутиб қоламан.
Кечирган инсонингизни яна қайта сева оласизми? “Кечирган инсонимни яна сева оламанми?” деган саволга жавоб излашдан олдин, “Кечиришга тайёрманми?” деган саволга жавоб топа олишимиз керак. Агар кечиришга аҳд қилсангиз “Қайта сева оламанми?” деган саволни ҳаёлингиздан ўчириб юборинг. 🤔Нега бу фикрни тарк этишингиз керак? Сабаби сиз шу фикрни ўйлаганингизда, “Севсам яна хиёнат қилсачи, яна алдасачи?” деган шубхалар юқоридаги “Қайта сева оламанми?” саволига ҳамроҳ бўлади. Ранжиган инсонингизни кимдир учун кечирманг! Фақат ва фақат ўзингиз учун, ўзингизни қалбингизни тозаламоқ учунгина кечиринг… Ана шунда қалбингиз енгиллашиб, ҳаётингизга яхшиликлар кириб келишига гувоҳ бўласиз 📌Сиз инсонларни ким учун кечиргансиз?
Расулуллоҳга муҳаббатим изҳори Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, Ул зотга жон-у молларини фидо этиб, жонбозлик билан ардоқлашда, башар учун, шак шубҳасиз саҳобалар буюк намунадирлар. Саҳобалардан кейин эса яна шундай зотлар Расулуллоҳга ошиқлик “саҳнасига” чиқдилар. Улар энди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмасдан у зотга муҳаббат қўйиш, яна у зотга итоатларини намоён этишда ўзларидан кейинги инсолар учун дарс ўтиб кетишди. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳим бизни ҳам мана шундай муҳаббат билан неъматлантирди. Яқинда Аллоҳ Ўз байтига меҳмонга чақирди, алҳамдулиллаҳ. Маккага боришдан олдин, Мадинада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зиёратларига бордик. Йиллар давомида қалбимнинг туб тубида сақлаб келган муҳаббатимни изҳор қилдим. Муҳаббатимни изҳор қилар эканман, у янада кўпайиб бораверди. Шунда англадимки, хар биримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ота-онамизданда, фарзандларимизда, ўзимизданда қаттиқроқ яхши кўриб, ҳар бир хужайрамиз билан хис қилишимиз чин соадат эканлигини. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зиёратларига кириб чиқганимиздан сўнг соғинч олови бироз тин олади деб ўйласам, аксинча янада оловланиб кетди. Хаттоки Мадинадан хали чиқмай туриб шу қадар соғиниб қолдимки… буни сўз билан айтиб бера олмайман. Бу соғинч олови хали хануз мени тарк этмади Умра зиёратидан келгандан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга соғинчимнининг изҳори ўлароқ, қалбимдан ўтганларни нашида қилиб айтишга ирода этдим ва Аллоҳим бунга илҳом берди. Сиз эшитган нашиданинг ҳар бир сўзи юрагимнинг бир парчаси, қалбимдан хис қилганларимдир. Сўзларни қофиялашда, оҳангини сайқаллашда эса севимли шогирдим @dilfuza_dadamatova тайёрладилар Бу менинг биринчи нашидам. Аллоҳ илҳом берса ҳар ой нашида айтишни ният қилдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мос уммат бўлишни Аллоҳим барчамизга насиб айласин Жума муборак бўлсин азизларим❤️
Инсон фикрини қандай қилиб билиш мумкин? Бир неча савол билан инсон фикрини билиб олса бўладими? Кўпчилик инсонлар бир-бирини фикрини ўқий олишни ва нима ўйлаётганини билишни хоҳлайди. Лекин бундай қобилият фақатгина Аллоҳга ҳосдир. Яратган эгам 2 нарсани биздан яшириб қўйган, булар: инсоннинг ички аъзолари ва фикрлари. Инсонга саволлар бериб у инсонни қандайлигини тўлиқ билишнинг иложи йўқ, лекин унинг ўзини қандай тутиши ва айрим ҳусусиятларини билиб олса бўлади. Жалолиддин Румий айтганларидек: «Бошқа бир инсоннинг қалбини билишга уринма, ранжиб қоласан». Энг афзали, биз бошқа инсонларнинг қандайлигини эмас, балки ўзимизнинг яхшиликларимизни таҳлил қилиб, ўз устимизда ишлашимиздир… Сизнинг бу борада фикрингиз қандай? (Изоҳларда ёзиб қолдиринг)
“Омад борми?” деган саволга сиз қандай жавоб берган бўлар эдингиз? Аслида инсон бўлиб тўғилганимизнинг ўзи бир омад демакдир. Омад бор, фақат уни ўз вақтида кўра олиш ва ундан фойдаланишни билиш керак ҳолос… Балки мана шу видеони кўрганингизнинг ўзи бир омадингиздир. Ушбу матнни ўқиганингиз бир омадингиздир. Омадни қўлдан бой берманг! Ўз устингизда ишланг ва имкониятларингизни кенгайтиришни ўрганинг! Сиз ўзингизни омадлиман деб ҳисоблайсизми? (Изоҳларда омад сизга кулиб боққан вазиятларингизни ёзиб қолдиринг)
Сиз сўзларни қандай таърифлайсиз? Азизларим, келинг сўзларга таъриф ўйинини ўйнаймиз Бунда сизга битта сўз айтилади ва у сўзни эшитганда биринчи бўлиб хаёлингизга келган сўзни айтишингиз керак бўлади… Юқоридаги постда мен келтирилган сўзларга ўз таърифларимни айтдим ва сизнинг ҳам фикрлаиингизни билишни истадим❤️ Сиз ҳам изоҳларда ушбу 10 та сўзларга ўз таърифларингизни ёзиб қолдиринг👇🏻 1. Севги 2. Ишқ 3. Сифат 4. Пул 5. Билим 6. Устоз 7. Шукр 8. Кечириш 9. Мақсад 10. Фарзанд
Avg Comments